Такрор хуш келибсиз! Сўнгги имтиҳонга ўтишдан олдин, сиз Клубга таклиф этган Аъзоларга қандай ёрдам бериш мумкинлигига оид бир нечта муҳим маълумотларни келтирамиз. Аъзога ёрдам керак бўлганида, нима қилиш лозим? Агар Аъзонинг Аъзоликка оид саволлари бўлса ва сиз жавобини билмасангиз, ёки Аъзо сайтга кира олмаса ёхуд круиз буюртмаси билан боғлиқ муаммоларга дуч келса, сиз нима қилишингиз лозим? Бу ҳолатда энг яхши ечим – уларнинг inCruises Қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этиши. Бизнинг Қўллаб-қувватлаш жамоамиз Клуб Аъзосига ёрдам бериш учун зарур бўлган барча маълумотларга эга. Улар яхши ўқитилган ва аксарият саволларга бир неча соат ичида жавоб йўллайдилар Биз душанбадан жумага қадар 24 соат ичида, дам олиш кунлари эса 24-48 соат ичида жавоб берамиз. Аксарият ҳолатларда, саволлар ҳаттоки дам олиш кунлари юборилган бўлса-да, уларга бир неча соат ичида жавоб қайтарилган. Қўллаб-қувватлаш чиптасини қандай очиш мумкин? Сиз таклиф этган Аъзоларнинг буюртмалар ёки Аъзоликка оид махсус саволлари бўлса, Қўллаб-қувватлаш хизмати билан қуйидагича боғланишлари мумкин. inCruises веб-сайтидаги ўз аккаунтингизга киринг. Шахсий кабинетингизнинг юқори ўнг бурчагида жойлашган “?” белгили тугмага босинг. Талабингизга мос бўлим номини танланг. Мавзуни танланг ва муаммони қисқача таърифланг. Зарурат бўлса, керакли файлларни илова қилинг. “Чиптани жўнатиш” тугмасига босинг. Бу жуда осон! Ҳамкорлар учун муҳим эслатма. Сиз саёҳат агенти эмассиз. Аъзоларга круизга буюртма беришларига ёрдамлашманг. Бундай ишлар учун Қўллаб-қувватлаш хизмати мавжуд. Буюртма бериш агенти сифатида ҳаракат қилманг. Ҳамкорлар Аъзолар номидан круизларга буюртма бериши ёки уларга ёрдамлашиши мумкин эмас. Бундан ташқари, бошқаларнинг аккаунтларига кирманг. inCruises Ҳамкорларга ўз Ҳамкорлари ёки Аъзоларининг логин ва паролларини билиш ёки уларни сақлашни қатъиян таъқиқлайди. Аккаунт хавфсизлиги муҳимдир. Барча аккаунтларнинг хавфсизлиги ва маҳфийлигига жиддий эътибор қаратинг. Хўш... табриклаймиз! Сиз “Аъзоликни қандай тарғиб этиш лозим?” номли ўқув курсини тамомладингиз, бу сизнинг inCruises Ҳамкори сифатидаги фаолиятингизда муҳим босқич ҳисобланади. Мазкур сўнгги сессия бўйича имтиҳондан ўтишингиз билан Курсни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатни қўлга киритасиз. Ишга фидойилигингиз ва иштирокингиз учун раҳмат! Энди қизиқарли тест орқали билимларингизни текшириш вақти келди! Келинг, қанчалик яхши ўрганганингизни синаб кўрамиз!