Такрор хуш келибсиз! Мазкур курснинг асосий мақсади - даромад топиш имкониятини қўлдан бой бермаслик учун шахсий ва жамоавий интилишларингизни рағбатлантиришдир. Фаол Ҳамкор сифатида сиз эҳтимолий 5 даромад манбаига эгаси: Фаоллик бонуслари Ҳафталик Мувофиқлик бонуслари Жамоа етакчилиги бонуси Даврий даромад ва Қурувчилар базаси бонуси. Сиз шахсий, "тўғридан-тўғри" Аъзоларни фаоллаштирганингиз учун даромад ишлаб топасиз. Шунингдек сиз Ҳамкор жамоангиз Аъзоларни фаоллаштиргани учун ҳам даромад оласиз. Таъкидлаш жоизки, мазкур тренингда ва даромадга оид бошқа ҳужжатларда келтирилган барча пул бирликлари АҚШ долларида (USD) берилган. Илк даромадингиз - Фаоллик бонусларидир. Фаоллик деб Клубга Аъзони обуна қилиш ёки рўйхатдан ўтказишга айтилади. Аъзолар ва Ҳамкор Аъзоларни фаоллаштириш компенсация учун тенг ҳисобланади. Мавжуд Аъзоларнинг юқори Аъзолик режасига апгрейд қилиши ҳам бонуслар ишлаб топиш учун Фаолликка киради. Икки хил Фаоллик бонуслари мавжуд. Биринчиси - Кунлик Фаоллик бонуси (КФБ). Иккинчиси - Ойлик Фаоллик бонуси (ОФБ). Ҳар сафар сиз шахсан Аъзони фаоллаштирганингизда, сиз улар танлаган Аъзолик режасига асосланган ҳолда бонус ишлаб опасиз. Бонус одатда сизнинг inCruises ҳамёнингизга 24 соат ичида тушади. Ҳамёнингизда маблағлар ўтказилиши билан, сизга электрон хат орқали билдирги юборилади. Сиз шунингдек барча Фаоллик бонусларини ўз Ҳамкорлик кабинетингизда, Кунлик Фаолликлар остида кўришингиз мумкин. Сиз бир календарь ой давомида иккитадан кўп Classic ва Premium Аъзоларни фаоллаштирсангиз, ўша ой учун маълум режага асосан қўшимча бонусларни ишлаб топасиз. Мисол учун: Агар сиз бир календарь ойда учта Classic ва учта Premium Аъзоларни фаоллаштирсангиз, сиз 60 АҚШ$ ишлаб топасиз. Бу учта Classic Фаоллик учун учта 20 АҚШ$ миқдоридаги Ойлик Фаоллик бонусидир. Шунингдек учта 50 АҚШ$ дан жами 150 АҚШ$ ишлаб топасиз. Бу учта Premium Фаоллик учун бериладиган Ойлик Фаолиик бонусидир. Жами бўлиб, Кунлик Фаоллик бонусларингизга қўшимча равишда сиз 210 АҚШ$ Ойлик Фаоллик бонусларини ишлаб топасиз.